Ommaviy axborot vositalarida Bosh konsulxona faoliyatiga oid bildirilayotgan fikrlar, bayonotlar, tanqidlarga nisbatan raddi-fe‘llar


1. 2023 йилнинг 31 мартида “телеграмм” ижтимоий тармоғидаги “Eltuz portali” га бир қатор бухороликлар мурожаатнома йўллаб, уларни Новий Уренгой шаҳрига Ўзбекистоннинг “Best Construction Site” МЧЖ ишга ёллаб, келтиргани ва ойлик маошлари ўз вақтида ва тўлиқ берилмаганлигини маълум қилишган
https://t.me/eltuzportali/2084

    “Best Construction Site” МЧЖ га нисбатан нафақат бухороликлар, балки бошқа вилоятлардаги ҳамюртларимиз ҳам шикоят қилган эдилар. Ҳамюртларимиз томонидан Россиянинг Нижневартовск шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги қошидаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ходимига ва Екатеринбургдаги Бош консулхонасига йўллаган барча аризалари умумлаштириб, Ўзбекистон ваколатли идораларига “Best Construction Site” МЧЖ ҳаракатларига қонуний баҳо бериш ва айбдор деб топилган тақдирда тегишли чора кўриш бўйича юборилганлигини маълум қиламиз, натижалари борасида ариза муаллифлари хабардор қилинадилар.

2. Ўзбекистон фуқароси https://t.me/homidovgapiradi/5210 телеграм каналига мурожаатнома йўллаб, икки ой аввал Екатеринбург шаҳрига келган укасини маҳаллий полиция ходимлари номаълум томонга олиб кетганини айтган фуқаро, бу ҳақида Ўзбекистон Республикасининг Екатеринбургдаги консуллигига мурожаат қилганига қарамай амалий натижа бўлмаётгани ҳақида шикоят йўллаган.

    Дарҳақиқат Бош консулхонага 19 апрель 2023 йил (икки ой олдин эмас) фуқаро Хомидов Абдуносир телефон орқали мурожаат қилиб, укаси - 16.03.2004 й.т. Хомидов Баходир Салимқул ўғли Екатеринбургдаги “Таганский ряд” улгуржи ва чакана бозорида РФ ИИВ ходимлари томонидан 16.04.2023 йилда олиб кетилганлигини билдирган ва бу масалада ёрдам кўрсатишни сўраган.
    Мурожаат асосида Свердловск вилояти ИИВ идораларига мавжуд контактлар орқали Бош консулхона томонидан мурожаат қилинди, аммо Хомидов Баходир Салимқул ўғли ушланганлиги ҳақида маълумот аниқланмади. 24 апрель куни Хомидов Абдуносир билан Бош консулхона ходими телефон орқали боғланганда (+79022632372), у укаси 19 апрель куни Ўзбекистонда эканлигини маълум қилди.
    Ўзбекистон жисмоний ва юридик шахсларининг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Бош консулхона фаолиятининг устивор йўналишларидан бири эканлигини маълумот сифатида билдирамиз.

3. Россиянинг Челябинск вилоятидаги қамоқхоналаридан бирида жазо муддатини ўтаётган ўзбек фуқаролари жазо ўташни Ўзбекистонга кўчиришни сўрашган. https://www.youtube.com/watch?v=kqqe7hWu2fY

    Мазкур мурожаат назоратга олинди ва унинг асосида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига тегишли мактуб йўлланди. Бугунги кунда Ўзбекистоннинг алоқадор идоралари Россия томони билан ўзбекистонлик маҳбусларни ватанларида жазо муддатини ўташ бўйича битим имзолашни ўрганиб чиқаётганлигини маълум қиламиз.

4.  Ижтимоий тармоқларда Россиянинг Свердловск вилоятидаги қурилиш объектларининг бирида ўтказилган рейд тадбирлари давомида меҳнат мигрантларини “ўрдаксимон юриш”га мажбурлангани акс этган видеолавҳа тарқатилиб, улар орасида, гўёки, ўзбекистонликлар ҳам бўлганлигини айтиб шарҳлар берилган.

Аниқланишича, ҳақиқатан ҳам жорий йилнинг 17 январь куни шундай рейд тадбирлари ўтказилган бўлиб, унда Марказий Осиё давлатлари фуқаролари бўлган бир неча қоидабузарлар аниқланган. Аммо, масхара қилинган шахслар орасида Ўзбекистон фуқаролари маждуд бўлмаган. Маълум бўлишича, мазкур рейдлар пайтида ушбу қурилиш объектида ишлаётган икки нафар ўзбекистонлик шахсда қоидабузарлик (патент расмийлаштирилмаган) аниқланган бўлиб, улар ҳолатга ойдинлик киритгунга қадар ҳудуддаги Ҳорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказига жойлаштирилган.

Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонаси вакиллари юқоридаги икки нафар фуқаро сақланаётган муассасага ташриф буюриб, улар билан учрашув ўтказилди ва консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди. Мазкур вазият дипломатик ваколатхона томонидан назоратга олинди.